Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“ЯШИЛ МАКОН”: ЭЗГУ АМАЛЛАР НАМОЙИШИ

“ЯШИЛ МАКОН”: ЭЗГУ АМАЛЛАР НАМОЙИШИ

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ана шу мақсадда республикамиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларимизни яшил майдонга айлантириш, гўзал боғ-роғлар барпо этиш имконини беради. Бу борадаги хайрли ишларда эса Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Бугун Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган “Тошкент Фарма Парк” Инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтик кластери ҳудудида "Фармацевтлар боғи" яратилди ва бу хайрли ишда ходимлар оила аъзолари билан иштирок этдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech