Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъулларидан иборат делегация хизмат сафари билан Кореяда бўлиб турибди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъулларидан иборат делегация хизмат сафари билан Кореяда бўлиб турибди.

Корея Республикаси ва Ўзбекистон ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, аналог лойиҳаларни яратишда хорижий тажрибаларни ўрганиш шунингдек, “Тошкент Фарма Парк” кластери саноат зонасида ўзаро манфаатли корхоналар ташкил этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2024 йил 18 апрел куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяда жойлашган косметика копманияси "Samsung Medicos CO., LTD"га ташрифи бўлиб ўтди.

Маълумот учун: "Samsung Medicos CO., LTD"— бу ихтисослашган компания бўлиб, терини парвариш қилиш учун тиббий косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Компанияда тери маҳсулотлари, лосёнлар, кремлар ва юз маскалари каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қодир 12 та ишлаб чиқариш занжири ва мингдан ортиқ маҳсулотлар тури мавжуд.

Ташриф чоғида "Samsung Medicos CO., LTD" директори жаноб Kyung Seo ҳамда компаниянинг бош мутахассислари билан музокаралар олиб борилди ва компаниянинг ишлаб чиқариш технологик жараёни ўрганилди.

Учрашув давомида Агентлик директори А.Азизов юртимиз фармацевтика ва косметика бозорининг жорий ҳолати ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш учун энг истиқболли йўналишларни қайд этди. Ўзбекистонда фармацевтика ва косметиканинг бугунги ҳолати, соҳага инвестиция киритиш шартлари, юртимизда хорижий компанияларга яратилган имкониятлар, енгиллик ва имтиёзлар масалаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистонда бизнес имкониятлари муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар «Тошкент Фарма парк» инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластери саноат зонасида мазкур компания томонидан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш орқали ҳамкорликни давом эттиришга ва жорий йилнинг июнь ойида мазкур компания вакиллари билан Ўзбекистонда "Тошкент фарма парк" кластерида учрашишга келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech