Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Сингапурнинг “Metagen Biologics Pte.Ltd.”корхонаси директори Lim Ka Meng va “CPG International Pte.Ltd.” Vencent Lo билан учрашди.

Директор томонидан Агенлик ва "Tashkent Pharma Park" мақсадлари, режалари ва умумий консепсияси билан таништирилди.
“Метаген Билогиcс” – биофармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компания. Ҳозирда “Метаген Биологиcс” Ҳумира ва Деносумаб биологик дори воситларининг биосимилярларини ишлаб чиққан бўлиб, клиник синовлар тугатилган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун тайёр.
Шунингдек, Жаноб Лим келажакда РНА асосидаги янги дори воситаларини ишлаб чиқиш борасида илмий ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни таклиф қилди.
CПГ Интернатионал компанияси ушбу лойиҳларни амалга ошириш учун инвестиция киритиш ҳамда лойиҳа учун зарурий инфраструктурани яратиш бўйича таклифлар келтирди.
Учрашув якунлари бўйича Агентлик директори биофармацевтика йўналиши Ўзбекистон учун долзарблигини такидлаб, ўз ваколати доирасида ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.