Ўзбекистоннинг Исроилдаги фахрий консули Цви Сари хоним билан учрашуви бўлиб ўтди
Тошкентда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги расмий вакилларининг Ўзбекистоннинг Исроилдаги фахрий консули Цви Сари хоним билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Исроил давлатларининг фармацевтика саноатидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг Исроилнинг етакчи фармацевтик компаниялари билан ҳамкорлик қилишдан, жумладан, контракт асосида ишлаб чиқаришга жалб этишдан манфаатдор эканлигини таъкидладилар.
Сари хоним бундай ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Исроилнинг йирик “Teva Pharmaceuticals” компанияси вакиллари билан онлайн-музокаралар ташкил этишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Ўзбекистон билан хамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган Исроил компанияларига Агентликнинг фармацевтика соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид лойиха таклифларини юборишни тавсия килди.
Сари хоним учрашув қатнашчиларини Исроил фармацевтика саноатини тартибга солиш тизими билан таништириб, дори воситаларининг чакана савдоси фаолиятини тартибга солиш борасида икки давлат қонунчилигидаги ўзига хос хусусиятларни баён этди.
Учрашув якунида Сари хоним агентлик вакилларини жорий йилнинг июн ойи ўрталарида бўлиб ўтадиган фармацевтика форумида иштирок этиш учун Исроилга таклиф қилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати