“HaemaTech Limited” Қон маҳсулотлари (плазма) ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини кенгайтирмоқда.
“HaemaTech Limited” Қон маҳсулотлари (плазма) ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини кенгайтирмоқда.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов “HaemaTech Limited” Қон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини ўрганди. Корхонада бугунги кунда 100 га яқин иш ўринлари яратилган. Корхона ва Агентлик ўртасида жорий йил бошида инвестицион келишув имзоланган. Келишувга кўра “HaemaTech Limited” Қон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида “Tashkent Pharma Park” Инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтик кластери ҳудудида янги йирик корхонани ишга тушириб, яна 600 та иш ўрни яратиш белгиланган. Бундан ташқари корхона келгусида ҳудудларда ҳам марказлар ташкил этиши режалаштирилмоқда.