Илмий тадқиқот институтларини ишлаб чиқариш билан интеграция жараёни янада ривожлантирилади
Илмий тадқиқот институтларини ишлаб чиқариш билан интеграция жараёни янада ривожлантирилади
Илм бўлмаса, ривожланиш бўлмайди. Кейинги беш йилда мамлакатимизда барча ислоҳотлар мана шу қатъий тамойил асосида кечди. Давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ илм-фан ва инновациялар ривожини энг устувор масала сифатида кун тартибига қўйди.
Шунингдек, 2021 йил 6 ноябрда Президент лавозимига киришиш маросимидаги нутқида: “Юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш учун бизга замонавий илм ва яна бир бор илм, тарбия ва яна бир бор тарбия керак”, деб таъкидлаган эди.
Бугунги кунда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги илмий тадқиқот институтларини ишлаб чиқариш билан интеграция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Агентлик ва унинг тасарруфидаги Илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари Тошкент фармацевтика институтининг магистрлари ҳамда докторантлари билан учрашдилар. Учрашув давомида ёшларни илм ва фанни интеграциялаш, шунингдек, соҳанинг янги йўналишларида малакасини ошириш ва соҳага оид бир қанча долзарб муаммолар ҳамда ечимига бағишланган масалалар муҳокама қилинди.