Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Абдулла Азизов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Jamjoom Pharma” компанияси бошқарув раиси Mahmoud Jamjoom билан учрашди.

Жорий йил 25 ноябрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Jamjoom Pharma” компанияси бошқарув раиси Mahmoud Jamjoom билан учрашди.

“Jamjoom Pharma” компанияси 200 га яқин турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаради. Учрашувда фармацевтика соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди, янги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, ҳамкорлар Ўзбекистонда яратилган имкониятлар, шароитлар билан атрофлича таништирилди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech