Жорий йилнинг 5 декабр куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Беларус бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 5 декабр куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Беларус бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Беларус ишбилармон доираларининг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этган ушбу форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Беларус Республикаси Бош вазири Роман Головченко сўзга чиқди. Тадбирда Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов иштирок этди.
Бизнес-форумда иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш давом этаётгани, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, кинематография, спорт соҳаларидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани, шунга қарамай ҳали фойдаланилмаган сезиларли ҳамкорлик салоҳияти мавжудлигига эътибор қаратилди.
Бунда қўшма лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни изчил ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши билдирилди.
Машинасозлик, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, кимё, электротехника ва бошқа соҳалардаги саноат кооперациясини яна-да кенгайтириш, ИТ технологиялари соҳасида ҳамкорликни давом эттириш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.