Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Коррупцияга қарши курашишга доир амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатлар билан таништириш юзасидан онлайн ўқув семинар ўтказилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Коррупцияга қарши курашишга доир амалдаги норматив-хуқуқий ҳужжатлар билан таништириш юзасидан ўқув семинар ўтказилди

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд вакант лавозимларга ходимларни онлайн тарзда очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби жорий этилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Мазкур тартибга мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигидаги бўш иш ўринлари учун талабгорларнинг очиқ танлови онлайн тарзда Агентликнинг “Youtube”даги расмий саҳифасида эфирга узатилиб келинмоқда ҳамда ушбу синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина ишга қабул қилинмоқда.

Жорий йилнинг 12 май санасида Агентликнинг Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати томонидан 2022 йилнинг ўтган даврида Агентлик марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларига юқоридаги тартиб асосида ишга янги қабул килинган ходимлар учун Коррупцияга карши курашиш буйича норматив-хуқуқий ҳужжатлар билан таништириш юзасидан онлайн ўқув семинари ташкил қилинди. 

Ўқув семинарида ходимлар томонидан ўз иш фаолиятларида Коррупцияга қарши курашиш борасидаги норматив-ҳуқуқий хужжатлар талабларига риоя қилиш юзасидан батафсил тушунчалар берилди.

Ушбу ўқув-семинари билан қўйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech