Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентликда "LEKINTERKAPS" корхонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

Агентликда "LEKINTERKAPS" корхонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов "LEKINTERKAPS" корхонаси директори Ш.Файзиев билан учрашди. Учрашув давомида корхона томонидан "Tashkent Pharma Park" кластери ҳудудида янги лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

"LEKINTERKAPS" корхонаси Агентлик директорини янги лойиҳа билан таништирар экан, республикамизда импорт ўрнини босувчи, инфузия, таблетка, сироплар дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилганлиги билдирилди. Агентлик директори янги лойиҳа билан танишди ва тегишли кўрсатмалар берди. Лойиҳа доирасида 190 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Маълумот учун: "LEKINTERKAPS" корхонаси Ўзбекистонда 2011 йилдан буён фаолият юритади. Ҳозирги кунга келиб корхона томонидан 36 турдаги биологик фаол қўшимчалар ҳамда 43 хил турдаги дори воситалари ишлаб чиқаради. Корхонада бугунги кунда 84 нафар ходим фаолият юритмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech