Агентликда “Novo Nordisk” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Агентликда “Novo Nordisk” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
“Novo Nordisk” компаниясининг МДҲ бозорлари бўйича бош директори Зафар Рана Азфар ва компаниянинг Ўзбекистондаги вакили Малика Сахибова Агентлик директори А.Азизов билан учрашди. "Novo Nordisk" Дания фармацевтика компанияси, қандли диабетни даволаш бўйича дунёдаги энг йирик очиқ фармацевтика компанияларидан биридир.
Компания бугунги кунда янги молекулаларни тадқиқ қилиш устида фаол иш олиб бораётганини билдириб, Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш режалари борлигини таъкидлади. “Novo Nordisk” республикада мавжуд бўлган мутахассисларнинг билимини оширишга қаратилган тренинглар ва семинарлар ўтказиш нуқтаи назаридан ишчи кучини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Томонлар, шунингдек, фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган фаол ишлар контекстида компания олдида турган долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.