Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик

2023 йил 15 декабр куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича 24-ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари ҳам иштирок этди.
Жорий йил 7 июн куни Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика ва тиббиёт саноатини ривожлантириш департаменти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўртасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасида яхши ишлаб чиқариш амалиёти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий тартибга солишни баҳолаш ва уйғунлаштириш тўғрисида йўл харитаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган эди.
Бугунги кунда икки давлат томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида дори воситалари ишлаб чиқаришга қўйиладиган меъёрий талабларни таҳлил қилиб, икки давлатда биттадан корхонада ишлаб чиқаришда GMP инспекцияси якунланганлиги юзасидан маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида GMP сертификатини ўзаро тан олишни 2024 йилда жорий этилишига келишиб олди.
Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича 24-ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши доирасида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Россия фармацевтика саноати вакиллари билан B2G учрашувларни ўтказди. Учрашувда Россиянинг "R-Farm" OAJ, "Generium" OAJ, "Helikon" MChJ "Москва эндокрин заводи" Федерал давлат унитар корхонаси, Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти, Россия саноат ва савдо вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.
Унда Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳияти: инвестициялар ва пудрат ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, эркин иқтисодий фармацевтика зоналари ҳудудида мавжуд ишлаб чиқарувчилар учун имтиёз ва преференциялар, офсет шартномаси бўйича битимларни амалга ошириш механизми, дорихоналар ва дорихона тармоқлари фаолиятини тартибга солиш стандартлари,
дори воситаларини мажбурий рақамли маркалаш тизими, фармацевтика маҳсулотларини давлат хариди механизми каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон бозорига оид ахборотни таҳлил қилиш ва ўрганиш орқали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишилди.
Аввал хабар берганимиздек, Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича 24-ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов PharmEco компания раҳбари ва вакиллари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Инвестицион лойиҳани амалга оширишда:
офсет шартномаси бўйича битимларни амалга ошириш механизми;
фармацевтика маҳсулотларини давлат хариди механизми;
Ўзбекистон бозорида талаб этилган ва ҳозирда фақат импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳақида суҳбатлашилди.
Учрашув якунида икки давлат томон бозорларига оид ахборот алмашиш орқали ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишни давом эттиришга келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech