Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

“Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб, президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил 10 апрель куни имзоланган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга кўра айнан 21 октябрь куни Ўзбек тили байрами нишонланиши ҳақида сўзланди. Бу сана барчага, хусусан фармацевтика соҳасида фаолият курсатадиган мутахасисларга ҳам ўзбек тилига бўлган муносабатларини таҳлил ва тафаккур этиш масъулиятини ёдга солиши таъкидланди. 

Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директорнинг маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова она тилимиз – ўзбек тилига давлат миқёсида қаратилаётган эътиборнинг аҳамиятига тўхталиб ўтди.

Тадбирда яна Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг маслаҳатчиси, «Дўстлик» ордени соҳиби, шоир ва таржимон Азиз Саид меҳмон сифатида иштирок этиб, “Ўзбек тилининг давлат ва фуқаролар учун аҳамияти” мавзусида маъруза қилди. 

Айтиш даркорки, Азиз Саид номи адабиёт аҳлига, шеърият ва жаҳон адабиёти мухлисларига яхши таниш. Унинг «Чилтор», «Дили қани Бедилнинг», «Ғойибдан дўст билан суҳбатлар», «Фурсат дарвозаси» номли шеърий китоблари ўқувчилар қалбидан жой эгаллаган.

Она тилимизга бағишлаб ёзган шеърларни айтиб берган адиб ўз қаламига мансуб “Вақт манзили” китобини Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг кутубхонасига ҳадя қилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech