Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди.

Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси Э.Тунияз бошчилигидаги делегация уч кундирки Ўзбекистон Республикасида бўлиб турибди. Жорий йил 30 март куни Тошкент шаҳрида  Шинжон маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Арипов, Бош вазирининг ўринбосари Ж. Ходжаев, Соғлиқни сақлаш вазири А,Худаяров ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов ҳамда бир қанча вазирлик идоралар раҳбарлари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациясини қабул қилган эди. Ўзбекистон Президенти Хитой билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар борлигини қайд этди.

Ўзбекистон-Хитой дўстлик ва барча шароитда стратегик шериклик муносабатларидаги бугунги юксак даража катта мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистоннинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан товар айирбошлаши ошмоқда – бугунги кунда мамлакатларимиз ўзаро савдосининг қарийб 10 фоизи шу ҳудудга тўғри келади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech