Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Ўзбекистон Фармацевтика Саноати: Тенденция ва Имкониятлар” мавзусида онлайн форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихонаси ҳамда Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги шу йилнинг 9 феврал куни видео конференц алоқа орқали “Ўзбекистон Фармацевтика Саноати: Тенденция ва Имкониятлар” мавзусида онлайн форум бўлиб ўтди.

Онлайн форумда Осиё юрагидаги фармацевтика саноати ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлиш учун ноёб имконият, бизнес истиқболларини ўрганиш, ўзаро фикр алмашиш, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Форумни Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги Элчихона вакили очиб берди. Сўнгра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Ўзбекистонда фармацевтика бизнесидаги тенденциялар ва имкониятлар” мавзусида форум иштирокчилари учун тақдимот намойиш этди. Тақдимотда ҳозирги кундаги Ўзбекистон тоборо ривожланиб бораётганига мувофиқ, фармацевтика саноатида ҳам кўзга кўринарли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бундан ташқари Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашгани бир қанча стратегик қулайликларни тақдим этиши, Ўзбекистонда чет-эл инвесторлари учун яратилган имконият ва афзалликлар, кадрлар масаласи ва бошқа муҳум мавзулар тилга олинди.

Форум давомида Буюк Британиянинг “Ҳамдўстлик Дорихоналар Ассоциацияси” (Commonwealth Pharmacy Association) мутахассиси ҳамда “Stephen Simeon LTD” раҳбари жаноб Biyi Oloko ҳозирги вақтда Африка давлатларига инвесторлик қилаётгани шу билан бирга унда Ўзбекистон Фармацевтика Саноати алоҳида қизиқиш уйғотаётгани ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдирди. Шу йилнинг март ойида Ўзбекистонга бўладиган бизнес ташрифи ҳақида ҳам айтиб ўтди. Бу фикрга, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов қўшимча сифатида жаноб Biyi Oloko билан учрашиш ҳамда “Ташкент Фарма Парк” Илмий инновацион ишлаб чиқариш калстерига ташриф буюриш таклифини киритди.

Форумда, Буюк Британиянинг Sandrland ва De Montfort   универстетларининг раҳбарият ҳодимлари ҳам иштирок этди ва улар Ўзбекистонда ташкил этилган Фармацевтика Техник Университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганликларини ҳамда бу ҳамкорлик ўз ўрнида Фармацевтика Саноатига ҳам ўз тасирини кўрсатаётганлиги айтиб, икки томонлама ҳамкорликдан жудаям мамнун эканликларини маълум қилишди.

Форум якунида томонлар форум ҳақидаги ўзларининг илиқ фикрларини ҳамда бу ҳамкорлик икки давлат учун бирдек фойдали ва сермаҳсул бўлишини такидладилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech