Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Тингловчиларга сертификат топширилди.

Тингловчиларга сертификат топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 ноябрдаги “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5229-сонли Фармони ҳамда 2019 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон республикаси фармацевтика тармоғида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4554-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида 2019 йилдан буён махсус ўқув-курслар ташкил қилиниб келинмоқда.

Ўқув курсларда тингловчилар қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланган халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилган давлат стандартлари ва фармацевтика соҳасининг бошқа йўналишлари бўйича масофавий таълим асосида малака оширмоқдалар.

"Зарур дорихона амалиёти" (GPP);
"Зарур дистрибюторлик амалиёти" (GDP);
"Зарур ишлаб чиқариш амалиёти" (GMP);
"Зарур клиника амалиёти" (GCP);
"Зарур лаборатория амалиёти" (GLP);
"Зарур фармаконазорат амалиёти" (GVP);
 наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласининг қонуний асослари;
ISO-13485 (GOST ISO 13485-2017) Тиббий маҳсулотлар. Сифатни бошқариш тизимлари. Тартибга солиш мақсадларига қўйиладиган талаблар.

Ушбу йўналишлар бўйича маъруза ва машғулотлар республикамиз фармацевтика соҳасининг малакали фан докторлари ва фан номзодлари, соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан олиб борилади.

Тингловчиларга малака ошириш курси якунида ўтказиладиган тест синовлари натижалари асосида, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Бугун "Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) йўналиши бўйича махсус ўқув курсини тугатган тингловчиларга сертификат тақдим этилди. Бугунги кунга қадар Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилган курсларда 2000 дан ортиқ тингловчи малака ошириб, тегишли сертификатларга эга бўлган.

Фармагентлик ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech