Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори UNICEF ташкилоти вакили билан учрашди.

  

Мулоқот давомида UNICEF халқаро ташкилоти вакили Мурод Рўзиев томонидан республика фармацевтика саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар эътироф этилиб, аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Хусусан, фармацевтика маҳсулотлари бўйича давлат харидларида мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари, жаҳон тажрибасида қўлланилаётган механизмлар ва стратегияларни Ўзбекистонга татбиқ этиш борасида муҳокама қилинди.

Давлат харидларини шаффоф ташкил этишда тадқиқотлар ўтказиш, бунда малакали мутахассис ва экспертларни жалб қилиш, харид жараёнларига халқаро стандартларни жорий этиш зарурлиги ҳақида айтиб ўтилди. Учрашув якунида томонлар келгусида амалга ошириш зарур бўлган вазифалар ва режалар бўйича “йўл ҳаритаси”ни ишлаб чиқиш, ҳамкорликда ишларни ташкил этишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech