Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Хитойнинг ишбилармон доира вакиллари "Ташкент фарма парк" кластерида бўлди.

Хитойнинг ишбилармон доира вакиллари "Ташкент фарма парк" кластерида бўлди.

III Тошкент Халқаро Инвестиция Форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Sinszyan ва Tyanszin савдо палатаси раиси Lin Qing бошчилигида Хитойнинг 30 га яқин ишбилармон тадбиркорлари ишлаб чиқарувчи компаниялари, шу жумладан фармацевтика компаниялари вакиллари "Ташкент Фарма Парк" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида бўлди.

Ташриф давомида Агентлик директори А.Азизов хитойлик тадбиркорларни фармацевтика кластери билан яқиндан таништирди. “Tashkent Pharma Park”  кластерида илм-фан, ишлаб чиқариш ва таълимни интеграциялаштирган ҳолда сифатли дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техника воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, аҳолининг ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш, фармацевтика соҳаси мутахассисларини халқаро таълим стандартлари асосида ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш режалаштирилганли шунингдек, 60 гектар ер майдонида Биотехнологик кластерини ташкил этилиши бўйича ҳам таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Кореянинг Эксим-банки билан ҳамкорликда 4000 нафар талаба учун университет, АКТ-маркази ҳамда спорт мажмуаси барпо этилиши ҳамда келгуси йилда 250 ўринли шифохонага эга клиник тадқиқот марказини қуриш бўйича амалий ишларни бошланишини маълум қилинди.

Агентлик директори А.Азизов юртимиз фармацевтика бозорининг жорий ҳолати ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш учун энг истиқболли йўналишларни қайд этди. Ўзбекистон фармацевтикасининг бугунги ҳолати, соҳага инвестиция киритиш шартлари, юртимизда хорижий компанияларга яратилган имкониятлар, енгиллик ва имтиёзлар масалларига тўхталиб ўтилди. Ҳамкорлик истиқболлари ва Ўзбекистонда бизнес имкониятлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида хорижлик вакиллар кластер ҳудудидаги саноат зонасига қизиқиш билдирди ва келгусида ҳамкорликдаги режалари бўйича қўшимча маълумот ва учрашувлар белгиланишига келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech