Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Advanced Trading” компанияси “Tashkent Pharma Park” да завод қуриш лойиҳасига қизиқиш билдирди

2023 йилнинг 24 февраль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида “Tashkent Pharma Park” илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери дирекциясининг директори Санжар Бабаджанов “Advanced Trading” компанияси бош директори Ражеш Шарма билан учрашди.

Учрашувда бош директор мазкур компаниянинг маъмурий, таълим ва тадқиқот компонентларини ҳамда саноат ҳудудини ўз ичига олувчи мазкур кластерда силга қарши дори воситаларини ҳамда онкологик препаратларни ишлаб чиқарувчи фармацевтик завод қуриш лойиҳасига қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Музокаралар чоғи лойиҳанинг амалга оширилиш муддатлари, завод учун ер ажратиш механизми, коммуникацияларни ўтказиш масалалари ва “Tashkent Pharma Park” кластерига кириш шартлари муҳокама қилинди.

Маълумот учун: “Advanced Trading” компаниялар гуруҳи Россия Федерациясида 2 та ишлаб чиқариш қувватига эга. Белгородда жойлашган заводда субстанциялар чиқарилса, Пермдаги завод инфузион шаклдаги дори воситаларини ишлаб чиқарилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech