Агентлик делегацияси вакиллари АҚШда хизмат сафари билан бўлиб, Phage Futures: USA 2022 тадбирида иштирок этди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Эшмуродов бошчилигидаги делегацияси вакиллари АҚШда хизмат сафари билан бўлиб, Phage Futures: USA 2022 тадбирида иштирок этди.
Жорий йилнинг 16-17 кунлари АҚШнинг Бостон шаҳрида бўлиб ўтган мазкур конференция жаҳоннинг биотехнология, фармацевтика соҳаси вакиллари ва мазкур соҳа регуляторлар органларининг етакчи мутахассисларини бир жойга жамлади.
Микробиома препаратларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш бўйича асосий янгиликлар ёритилган тадбирда агентлик экспертлари билан бир қаторда Марказий Осиёда бактериофагга FDA сертификатига эга бўлган ягона корхона «Aziya immunopreparat» МЧЖ вакиллари ҳам иштирок этишди. Ушбу йўналишда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари жаҳонда илғор эканликларини ва бошқа давлатлардаги соҳа вакиллари томонидан эътирофга сазовор бўлганликларини таъкидлаш жоиз.
Айтиш даркорки, ушбу тадбир бизнес тармоғи ва тадқиқот алоқалари учун эшикларни очувчи муҳим конференциялардан бўлиб, соҳада мавжуд муаммолар учун самарали, хавфсиз ва ҳаётий ечимларни таклиф этиш имконини беради.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати