Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентлик Касаба қўмитасининг 2021 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди

Жорий йилнинг 25 март санасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Касаба қўмитасининг 2021 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда Агентликнинг марказий аппарат ходимлари шунингдек, "Zoom" орқали тизимдаги ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида Касаба қўмитаси раиси Мухаббат Ибрагимова сўзга чиқиб, тасдиқланган чора-тадбирлар режасидаги бажарилган ишлар ҳамда тизим ходимларини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2021 йилда бажарилиши лозим бўлган бандлари ижроси бўйича қатнашчиларга маълумот берди.

Йиғилиш ходимларнинг қизғин музокаралари билан бирга улар томонидан берилган ўринли таклифлар ва дўстона мунозараларга бой ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech