Агентликда Ҳиндистоннинг “Classic Industries and Exports Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ҳиндистоннинг “Classic Industries and Exports Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Жамшид Эшмурадов шунингдек, “Classic Industries and Exports Ltd” компанияси бошқарувчи директори Навин Капур ҳамда компания вакили Роза Газизовалар иштирок этишди.
Унда Ўзбекистон Республикасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида Агентлик директори ўринбосари меҳмонларни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолияти билан таништирар экан Ўзбекистондаги қулай сармоявий муҳитлар, инвесторлар учун яратилган имтиёз ва преференциялар ҳақида сўз юритиб, Республикада жойлашган ЭИЗлар ва “Tashkent Pharma Park” кластерида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг, Жаноб Капур учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда фармацевтика саноатига берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлади ҳамда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш истагини билдирди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати