Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Агентликнинг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан “Контрафактсиз ой” тадбири доирасида Бухоро вилоятида профилактика тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 9 март куни Бухоро вилоятида фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг  Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси ҳамда Агентликнинг Бухоро вилояти худудий бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур йиғилиш 15 февралдан 15 мартга қадар ўтказилаётган “Контрафактсиз ой” тадбири доирасида уюштирилган бўлиб, унда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотларини улгуржи реализация қилиш ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун тегишли лицензияга эга бўлган ташкилотлар вакиллари, ишлаб чиқаришни режалаштираётган инвестицион лойиҳа ташабусскорлари иштирок этдилар.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси Олимхўжа Акбаров  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ6044-сон Фармони ижроси бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда 2020 йил 4-чоракда ва 2021 йил 1-чоракда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларга биноан белгиланган тартибда ўтказилган текширувлар ва кўрилган таъсир чоралар билан йиғилганларни таништириб, фармацевтик лицензиатлар  фаолиятида қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва дори воситалари муомаласига контрафакт маҳсулотларни кириб қолишини  олдини олиш йўлида лицензиатларнинг масъулиятларини ошириш  тўғрисида суҳбат ўтказди.

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти худудий бўлинмаси бошлиғи Вохиджон Худаев йиғилиш иштирокчиларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида қонун лойиҳаси тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этди.

Семинар сўнгида мутахассислар йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech