Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қалбаки дориларни савдосига йўл қўйган тадбиркорлар лицензиясидан маҳрум қилинади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг (кейинги ўринларда Давлат маркази) 2023-йил 19-майдаги
29/12-01921-сонли хати орқали Тошкент шаҳридаги дорихоналардан харид қилинган “Операзон-Н, В/В. В/М. 100мг/500мг, серия АТИC190104, яроқлилик муддати ДEC2023г, ишлаб чиқарувчи “Rhydburg Pharmaceuticals Ltd India” дори воситаси Давлат маркази томонидан ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, “мувофиқлик сертификати”га эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги ҳақидаги расмий хабар келиб тушган.
Ушбу дори воситасини муомаласига чек қўйиш мақсадида, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси зудлик билан муомаладан чиқарилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 6-апрелдаги 185-сон қарор билан тасдиқланган сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек, муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғисида”ги Қонуннинг 18,19 ва 20-моддаларида қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий ва жиноий жавобгарликлар билан бир қаторда лицензия талаб ва шартларининг қўпол бузилиш ҳолати деб баҳоланиб, лицензияни бекор қилинишига асос бўла олади. Сизларни ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш чораларини кўришингизни сўраймиз.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech