Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Андижон Макро Фарм” МЧЖ Кегейлида янги фармацевтика заводини қурмоқда

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва 2022-2023 йилларда уларни ишга тушириш вазифаси қўйилган эди.

Мазкур топшириқлари жросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 2 апрель куни вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Кегейли туманига ташриф буюрди. Ташриф давомида Андижон вилоят делегацияси ҳамда меҳмонлар иштирокида “Андижон Макро Фарм” МЧЖ томонидан қурилаётган тиббий буюмлар ишлаб чиқариш корхонасига тамал тоши қўйилди.

Маълумот учун ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 6,0 млн. доллар бўлиб, тиббиёт учун керакли бўлган шприц ва системалар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech