Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“ANDIJON PHARMA PARK” биносида биринчи йиғилиш ўтказилди

Жорий йилнинг 25 август куни  Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назарат қилиш бошқармаси бошлиғи  Г.Зуфарова ва бошқарма бош мутахассиси Н.Саркисянц ва Х.Орзиқулова Андижон вилоятига ташриф буюриб, лицензия талабларини бузилиш холатларини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар доирасида  вилоятда фаолият юритаётган жами 35 та дори воситалари ва тиббий буюмларни  ишлаб чиқариш, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳамда дори воситаларини тайёрлаш ҳуқуқига эга тадбиркорлик субъектлари, Даволаш профилактика муассасалари ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари иштирокида семинар-йиғилиш ўтказдилар.

Йиғилишда фармацевтика соҳаси қонунчилигидаги янгиликлар, жумладан 2021 йил 15 июлда кучга кирган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ЎРҚ-701-сон "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” ги Қонуни мазмун-моҳияти  йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказилди.

Йиғилиш давомида тадбиркорлик субъектлари орасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, лицензиатлар фаолиятида қонунбузилиш ҳолатлари учраб турганлиги, бошқарманинг 2021 йил 1-ярим йилликда ўтказган назорат тадбирлари натижалари юзасидан тўхталиб ўтилди. Йиғилишда вилоятдаги айрим  даволаш-профилактика муассасалари ички дорихоналари аҳволи, улар фаолиятида  йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарлик холатларига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу холатлар бўйича таъсир чоралари белгиланиши маълум қилинди.

Бундан ташқари, «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти - GMP» ва «Зарур дистрибюторлик амалиёти-GDP» миллий талабларини жорий этииш  мажбуриятларининг дори воситаларини  ишлаб чиқарувчи, дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан сўзссиз бажарилиши лозимлиги, ушбу мажбуриятларнинг лицензиатлар томонидан бажарилмаслиги 2022 йил 1 январдан бошлаб лицензия талабининг бузилиш холати деб бахоланиши ҳақида йиғилиш қатнашчиларига таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, Агентликка келиб тушаётган мурожаатлар тахлили натижалари, уларда кўтарилаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан Агентлик томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Йиғилиш  сўнгида йиғилиш қатнашчилари томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.

Лицензиялаш ва назарат қилиш бошқармаси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech