Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"Andijon Pharma Park"да журналист, блогер ва ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил қилинди

Жорий йил 17 июн санасида Андижон вилояти ва республикамиз миқёсида фаолият кўрсатаётган журналистлар ҳамда ОАВ вакиллари учун "Andion Pharma Park"га пресс-тур ташкил қилинди.

Пресс-тур давомида Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Рузиматали Мансиров меҳмонларни фармапарк фаолияти билан яқиндан таништириб, уларни қизиқтириган саволлар юзасидан атрофлича жавоб берди.

Маълумот учун, "Andijon paharm park" "Андижон-фарм" ЭИЗ дирекцияси, Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ва Андижон дори воситалари, тиббий буюм, тиббий техника эскпертизаси ва стандартлаштириш марказларини ўз ичига олган фармацевтика кластери ҳисобланади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech