Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон вилоятида "Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси" бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1-2 июль кунлари Андижон вилояти Бўстон туманида жойлашган "Сайёра фаввораси" мажмуасида "Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси" бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда Электрон кооперация портали маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов бошчилигида тармоқ корхоналари вакиллари иштирок этишди ҳамда кўрсатган фаоллиги учун ташкилотчилар томонидан махсус ташаккурнома билан тақдирланишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech