Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижон вилоятидаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга пресс-тур ташкил этилди.

Бугунги кунда Республикамизнинг Фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантиришда ҳамда фармацевтика фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникалари билан таъминланганлик даражасини янада ошириш, бозор конъюнктурасини ўрганишни ташкил қилиш, ички ва ташқи бозорларда юқори сифатли, рақобатбардош дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга ҳамда уларни экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-февралдаги ПФ-27-сон фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-майдаги "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 11-майдаги 195-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11-12-июл кунлари Андижон вилоятида "Автомобилсозлик, электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебелсозлик, фармацевтика, кимё саноати, қурилиш материаллари ҳамда озиқ-овқатни ишлаб чиқариш" соҳаларига ихтисослашган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилди.
Ярмаркада Андижон вилоятидаги дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчи “Makro Farm Andijon” МЧЖ, (Тиббий буюм ва Техникалар (Шприц, Система ва Тонометр ишлаб чиқаради) “Zamin Bio Health” МЧЖ (дори воситалари ишлаб чиқаради),"GRAND PHARM TEX" МЧЖ (Тиббий буюмлар (бинт ва докалар), "MALIKA LABORATORIES" МЧЖ (дори воситалари ишлаб чиқаради), "MAKON MIRZO" ХК (Тиббий буюмлар (Ортопедик ва Травма) "EPOCH FARMA" МЧЖ (дори воситалари ишлаб чиқаради), ва бошқа бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этди.
Ярмарка доирасида Андижон вилоятидаги фармацевтика корхоналари томонидан янги технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кенг жамоатчиликка таништириш, фаолияти ҳақида соҳа тадбиркорларига батафсил маълумот бериш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот хизмати томонидан саноат ярмаркасида иштирок этаётган “Makro Farm Andijon” МЧЖ, (Тиббий буюм ва Техникалар (Шприц, Система ва Тонометр ишлаб чиқаради) “Zamin Bio Health” МЧЖ (дори воситалари ишлаб чиқаради) ишлаб чиқариш корхоналарига журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Шунингдек, “Andijon Fharma Park” илмий ва синов лабораторияси фаолияти билан ҳам танишилди.

Маълумот учун: Бугунги кунда вилоятда 37 та фармацевтика йўналишидаги корхоналар фаолият кўрсатмоқда (минг дан зиёд ишчилар бор). Фармацевтика корхоналари томонидан 2022-йил давомида 215 турдаги (шундан 160 таси дори, 18 таси тиббий буюм, 12 таси тиббий техника, 25 таси биологик фаол қўшимчалар) 272 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, 520 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги ПФ-27-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид
Давлат дастурининг Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси асосида Андижон вилоятида 109,4 млн долларлик 21 та инвестиция лойиҳаларини (Давлат инвестиция дастури доирасида 61.0 млн долларлик 13 та лойиҳа; Ҳудудий инвестиция дастури доирасида 50,0 млн долларлик 8 та лойиҳа) амалга ошириш режалаштирилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech