Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Андижонда “InnоWеек-2022” инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти биносида “InnоWеек-2022” инновацион ғоялар ҳудудий кўргазмаси ўз ишини бошлади. Мазкур кўргазмада Андижон вилоят фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси вакиллари ҳам иштирок этишмоқда. Агентлик стендида вилоятда ишлаб чиқарилаётган фармацевтик маҳсулотлар ўрин эгалаган.

Маълумот учун, «InnoWeek»дан кўзланган мақсадлар:

- давлат органлари, эркин иқтисодий ва кичик тадбиркорлик субъектлари, технопарк ва хусусий тадбиркорлик муассасалари ва шу билан биргаликда, иқтисодиётнинг реал секторлари билан илмий академик ва саноат илмий тадқиқотчилик муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни чет элнинг етакчи сармоядор фондлари, инновацион марказлари ва бошқа ташкилотлари иштирокида мустаҳкамлаш;
- Ўзбекистон ва ривожланган мамлакатларда технологиялар трансфери жараёнини, шунингдек, иқтисодиёт ва хусусий тадбиркорликни реал сектор корхоналарида ишлаб чиқишни амалга ошириш натижалари билан амалий танишиб чиқишни таъминлаш орқали ички инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни тижоратлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- инновацион ғояларни, технологиялар ва лойиҳалашда ва ишлаб чиқишда ва жорий этишда сармояларни кенг жалб этиш, давлат ва хусусий секторлардаги ютуқ ва илм-фанни ички ва ташқи бозорда амалда самарали татбиқ этиш;
- саноат корхоналарини жадал такомиллаштиришга, илмий-тадқиқот муассасалари, хусусий тадбиркорлар ва инвесторлар ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтиришга йўналтирилган минтақавий ва халқаро алоқаларни ривожлантириш;
- халқаро инвестицион форумлар, давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
- илмий тадқиқотлар, инновацион ва ихтирочилик ғоялари, технологиялари ва лойиҳалари учун доимий фаолият кўрсатадиган ва тўлдирилган ахборот банкини яратиш.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech