Америка-Ўзбекистон фармацевтика саммити доирасида яна бир учрашув ташкил этилди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги экспертлари гуруҳи АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси (DFC) нинг Халқаро лойиҳаларни молиялаштириш бўйича директори Жон Дидюк билан учрашди.
Мулоқот чоғи фармацевтика соҳасида фаолият олиб борувчи Ўзбекистонлик тадбиркорлар лойиҳаларини молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди ва бу борада музокаралар олиб борилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати