Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ассалому алайкум, муҳтарам устозлар ва мураббийлар!

Ассалому алайкум, муҳтарам устозлар ва мураббийлар!

Аввало, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман.

Буюк бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ўқувчиларини ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи касб эгаларидир.

Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги даврига қадам қўйган ҳозирги кунда замонавий давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан, бу борада бизнинг дунё миқёсида рақобатдош бўла олишимиз билан узвий боғлиқ, десак муболаға бўлмайди. Сиз, азиз ўқитувчи ва мураббийлар сизларнинг берган билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизга суянамиз. Шу ўринда фармацевтика соҳаси ривожида, Агентлик тизимида ҳам узоқ йиллар фаолият кўрсатиб, бугунги кунда шогирдларига ўз маслаҳатларини аямай, ёш кадрлар билан елкама-елка хизмат қилаётган устоз фахрийларимиз ҳиссаси беқиёсдир.

Муҳтарам ўқитувчи-мураббийлар, азиз устозлар!

Сизларни 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга узоқ умр, бахт-саодат, хонадонингизга файзу-барака, баркамол авлодни вояга етказишдаги эзгу ишларингизга улкан зафарлар тилайман.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech