Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

"АстраЗенека" компанияси ва "Meros Pharm" компанияси ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзолади

“АстраЗенека” халқаро биофармацевтика компанияси ва Meros Pharm дистрибьюторлик компанияси Ўзбекистон ҳудудида ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартнома имзолади.

Мазкур ҳамкорлик боис пульмонология, кардиология, онкология каби соҳаларда ҳаётга хавф солувчи ва ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни даволаш, беморларнинг инновацион ва самарали терапиядан фойдаланиш имкониятлари кенгайиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур икки компания юртимизда аҳоли ҳаётининг сифати ва давомийлигини ошириш мақсадида беморларни қўллаб-қувватлаш учун қатор ташаббусларни, соғлиқни сақлаш тизими ходимлари малакасини ошириш дастурларини, ташхис лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиши ҳам мақсад қилинган.

Маълумот ўрнида:

Буюк Бриатниядан жойлашган “АстраЗенека” компанияси - онкология, кардиология, нефрология ва метаболизм, респиратор ва аутоиммун касалликлар каби терапевтик соҳаларда тадқиқотлар ўтказиш, рецептли дори воситаларини ишлаб чиқиш ва бозорга чиқаришга ихтисослашган халқаро биофармацевтика компанияси ҳисобланади.

Ўзбекистон бўйлаб филиалларга ва 100 дан зиёд ходимга эга бўлган Meros Pharm бир неча йилдан буён аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш йўлида меҳнат қилиб келаётган дистрибьюторлик компанияси саналади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech