Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

“Avantika Medex Pvt Ltd” (Ҳиндистон) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлигида “Avantika Medex Pvt Ltd” (Ҳиндистон) компанияси вакиллари Агентлик директори ўринбосари Жамшид Эшмурадов билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳудудида янги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш объектини жаҳон стандартлари мос равишда қуриш масаласи муҳокама қилинди. Мамалакатимизнинг инвестицион жозибадорлиги ҳақида сўз юритган директор ўринбосари, Aгентлик ўз ваколати доирасида ишлаб чиқариш қувватлари катта, юқори технологияга эга фармацевтика лойиҳаларини амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини қўшимча қилди.

Ҳиндистон фармацевтика бозорида етакчи ҳисобланган “Avantika Medex Pvt Ltd” компанияси директори Лал Бабу Сингх музокаралар якунида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ер ҳудудини ўрганиш мақсадида янги қурилаётган “Tashkent Pharma Park” кластер зонасига ташриф буюриш истагини билдирди. Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва лойиҳани амалга ошириш механизмини яратишга қарор қилишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech