Барча ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги "Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-348-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи органи - "Ozmedimpeks" ДМ томонидан қон ва унинг компонентларини йиғиш, сақлаш ва етказиш учун контейнерлар харид қилинишини эълон қилади.
1-иловада тиббий буюмнинг йиллик харид учун эҳтиёж ва бир бирликнинг бошланғич нархи, 2-иловада сотиб олиш режалаштирилган тиббий буюм бўйича техник топшириқ кўрсатилган. Товарларнинг техник малакасини амалга ошириш учун сиздан тижорат таклифингизни техник мувофиқлиқ жадвали асосида тўлдириб, ҳар бир аниқ параметерларни қўллаб-қувватловчи материаллар (йўриқнома, каталоглар, брошюралар ва бошқалар)ни тақдим этишингизни сўраймиз.
Ғолиб Бенефициарлар томонидан иштирокчиларнинг тақдим этган таклифларини техник баҳолаши ва 3-иловада келтирилган нарх таклифни кўриб чиқиши йўли билан аниқланади.Тижорат таклифида таклиф қилинган нарх бошланғич нархдан ошмаслиги керак, бунда АҚШ доллари ёки Евро пул бирлигида берилган нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича таклифнинг тугаши санасидаги миллий валютага (сўмга) нисбатан аниқланади.
Ишлаб чиқарувчи бўлмаган ишлаб чиқарувчиларнинг ваколатли дистрибюторлари ишлаб чиқарувчидан 4-иловага муофиқ рухсатнома ёки расмий келишув ҳужжатини тақдим этишлари керак. Зарур ҳолларда "Ozmedimpeks" ДМ ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тўғрисида сўров юбориши мумкин.
Етказиб бериш шартлари: маҳаллий етказиб берувчилар учун – DDP, яъни, харидорнинг Тошкент шаҳридаги омбори, хорижий етказиб берувчилар учун - DAP - Тошкент.
Тўлов шартлари: маҳаллий етказиб берувчиларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда, хорижий етказиб берувчилар учун – 100% аккредитивли тўлов.
Шу билан бирга, танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июндаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига қатъий риоя этишлари талаб этилади. Бунда иштирокчилар дори воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш ва сақлашга доир фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга, дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқли сертификатларига эга бўлишлари ва ушбу лицензия ҳамда мувофиқлик сертификатларини тақдим этишлари шарт. Шунингдек, низомга кўра, таклиф этилаётган тиббий буюм воситасининг нархи, воситачилар сонидан қатъий назар, харид нархининг 15 фоизидан (импорт қилувчилар учун) ва сотиш баҳосининг 15 фоизидан (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун) кўп бўлмаган миқдорда бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 149-сонли “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига асосан дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалашга жавобгарлик мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва давлат хариди иштирокчисига юклатилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаси ва тиббий буюм белгиланган тартибда тегишли ташкилотда рўйхатга олинган бўлиши, шунингдек, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи савдоси билан шуғулланувчи барча корхоналар зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) мувофиқлик сертификатига эга бўлиши ва ушбу сертификатни ҳамда ISO 9001, ISO 13485 ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқлиги бўйича сертификатларни тақдим этиши керак.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги ПФ-55-сон (4-қисм) қарорига асосан, фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ сертификатга эга бўлиши керак.
Танловда қатнашиш учун танлов муддати тугагунга қадар иштирокчи ўз таклифини қайтариб олмаслик кафолатини таъминлаш мақсадида, "O’zmedimpeks" давлат муассасасининг банкдаги ҳисоб рақамига ғолиб аниқлангунга қадар таклиф этилаётган тиббий буюмнинг эълон қилинган умумий харид суммасининг 5% миқдорида закалат ўтказиши шарт. Закалат ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган иштирокчиларнинг таклифлари кўриб чиқилмайди. (6-илова закалат шартномаси)
Танлов ўтказиш натижасига кўра, ғолиб аниқлангандан сўнг, ғолиб иштирокчи томонидан ўтказилган закалат суммаси шартнома бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилгандан сўнг ғолиб иштиркочига қайтарилади. Ғолиб иштирокчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган (шу жумладан бажаришни рад этган) тақдирда, закалат суммаси қайтарилмайди, шартнома шартларини бажарилмаганлик учун белгиланган жарималарни ундиришда ушбу суммадан ҳам ундирилади.
Танловнинг ғолиби (хорижий иштирокчи булган холатда) томонидан товарларни етказиб беришда ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан синовдан ўтказиш зарурати туғилганда, ғолиб шартнома бўйича мажбуриятларни камайтирмаган ҳолда, қўшимча талаб қилинадиган миқдордаги товарларни (норматив ҳужжатга мувофиқ) сертификатлаш синови учун етказиб бериши керак. Бунда сертификатлаштириш органи томонидан етказиб берилган партиядан намуна олиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Ғолиб бўлмаган иштирокчиларнинг закалат суммалари Харид комиссиясининг ғолиб аниқлаш хақидаги қарори чиқганидан сўнг 10 банк иш куни ичида қайтарилади.
Таклифларни илова қилинадиган ҳужжатлар асосида 2024 йил 3 май куни соат 18:00га (Тошкент вақти) қадар 348_2024@uzmedimpex.uz электрон манзилга юборилиши керак. Бошқа электрон почтага юборилган, кечиктириб тақдим этилган ёки қоғозда тақдим этилган таклиф бўйича ҳужжатлар инобатга олинмайди.
Илова қилинадиган ҳужжатлар қуйидаги:
- 1-илова (дори воситаси ва тиббий буюм номи, эҳтиёжи, халқаро номи);
- 2-илова (техник топшириқ бўйича таққослама жадвал, етказиб бериш муддати ва шартлари);
- 3-илова (тижорат таклифи нархлар кўрсатилган ҳолда);
- 4-илова (ишлаб чиқарувчидан рухсатнома (авторизация) ёки расмий келишув ҳужжати);
- 5-илова (иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар тегишли орган томонидан тасдиқланган ёки очиқ манбаларга ҳавола);
- 6-илова (закалат шартномаси);
- иштирокчининг ваколатли органларда рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ёки бошқа ҳужжат;
- GDP сертификати (маҳаллий улгуржи етказиб берувчилар учун);
- «ISO: 13485» стандарти сертификати (тиббий буюмлар ва тиббий асбоб-ускуналар учун);
- ваколатли орган томонидан солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорликнинг йўқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
- Закалат суммаси ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар.