БАА компанияси билан “Тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси муҳокама қилинди
БАА компанияси билан “Тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси муҳокама қилинди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги биносида Бирлашган Араб Амирликларининг “RG General Trading FZE” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Тадбир давомида компания томонидан Ўзбекистонда “Бўстонлиқ-фарм” фармацевтика эркин иқтисодий зонасида ташкил этилган “ALPHAONE PHARMACEUTICAL COMPANY“ МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қиймати 12,4 млн. долларлик “Тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасининг истиқболлари бўйича музокара олиб борилди.
Жумладан, “RG General Trading FZE” компанияси таҳлиллар асосида лойиҳа қийматини ошириш режаси борлигини, шу билан бирга, ажратилган ҳудудни лойиҳа учун мос ҳолатга келтиришда юзага келаётган масалалар бўйича ўз таклифларини билдирди.
Агентлик директори У. Эгамов томонидан ушбу масала Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича маълумот берилди.