Давлат маркази ходими Абдукарим Анваров unifight (универсал жанг) спорт тури бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази девонхонасининг 2-тоифали иш бошқарувчиси Абдукарим Анваров Улуғбек ўғли Жаҳон чемпиони бўлди.
Мактаб пайтидан спортга қадам қўйган Абдукарим бугунги кунда кўплаб ютуқлар соҳиби. Ҳозирга қадар у кикбоксинг, ушу Сандо, unifight спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати чемпиони, икки карра ушу Сандо бўйича Осиё совриндори бўлган.
Жорий йилнинг 30 май санасида unifight спорт тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида у ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, жаҳон чемпионига айланди.
Қаҳрамонимиз бу каби марраларни забт этишда ҳамда иш, ўқиш, спортни биргаликда олиб кетишда оиласининг кўмаги, устозлари Гайдар Алиевич, Жасур Алижонов, Муҳаммад Абдураҳмоновларнинг хизматлари ката эканлигини таъкидлади.
Абдукарим келажакда бунданда улкан ютуқларни қўлга киритишни ва Ватанимиз байроғини юксакларга кўтаришни ният қилган. Абдукаримни улкан муваффақият билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги номидан қутлаймиз ва ҳамкасбимизга келгусидаги ишларида омадлар тилаймиз!
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати