Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат марказида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати тадбир ўтказилди

Қудратли халқимизнинг жасорат, мардлик, фидоийлик, ватанпарварлик каби эзгу фазилатларини тараннум этувчи, инсон шаъни, қадр-қиммати нечоғли улуғвор эканлигини чуқур ҳис этиш имконини берувчи Хотира ва қадрлаш куни юртимиз бўйлаб кенг миқёсда нишонланмоқда.

Жорий йилнинг 7 май санасида ана шундай тадбирлардан бири Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мажлислар залида бўлиб ўтди.

Тадбирда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон фармацевтикаси ривожида фидокорона, сидқидилдан хизмат қилган марҳум устозлар, ҳамкасблар ва соҳа вакиллари ёдга олинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech