Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат марказида Наврўз байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Халқимизнинг қадимий байрамларидан бири бўлган Наврўз айёмида азалдан халқ сайиллари уюштирилган, янги унган кўкатлардан тансиқ таомлар пиширлган. Табиат қонунларини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган мазкур айёмни байрам қилиш анаъанаси ҳануз давом этиб келмоқда.

Куни кеча Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” давлат унитар корхонасида кундузнинг узая бориши, табиатнинг жонлана бошлаши палласига тўғри келувчи Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида Агентликнинг Маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича директор маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова бошчилигидаги ходимлар билан бир қаторда кўплаб меҳмонлар, хусусан Республика маънавият ва маърифат тарғиботчиси, қўшиқчи-шоир Насриддин Ботиров, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актрисаси Муқаддас Мамадалиева, Республика маънавият ва маърифат маркази Олмазор тумани бўлими вакили Муаззам Алибаева ҳамда туман маданият бўлими хонандалари иштирок этишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича 2022 йил учун тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан ташкиллаштирилган мазкур байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech