Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси ўз фаолиятни кенгайтирди

Хабарингиз бор, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази”да Қиёслаш лабораторияси фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Америкалик мутахассис билан учрашув ташкил қилинган эди. Мазкур масалада Давлат маркази томонидан яна бир қадам ташланди.

Жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Ўзбекистон аккредитация маркази ходимлари томонидан Қиёслаш лабораторияси фаолияти навбатдаги инспекция (баҳолаш) назоратидан ўтказилди.

Баҳолаш натижаларига кўра, Давлат марказининг Қиёслаш лабораторияси 2022 йил 12 декабрдан бошлаб, тиббиётда ва саноатда ўлчашларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган тиббиёт ва лаборатор термометр, кичик ва юқори босимли манометрлар ҳамда лаборатор тарозиларни қиёслаш ваколатига эга бўлди.

Маълумот учун, Қиёслаш лабораторияси инспекция (баҳолаш) назоратидан ўтганга қадар, 23 турдаги тиббий ўлчаш воситаларни қиёслаш ваколатига эга эди.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат тиббиёт муассалари раҳбарлари, тиббий ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш хизматлари бўйича қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Қиёслаш лабораторияси мудири Абдуллаев Нодир Мир-Азимович тел: 71-203-01-01 (2240) ёки 90 9275917
Маъсул ходим: Камилов Олимжон тел: 71-203-01-01 (2240) ёки 97 001-44-77

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech