Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Қиёслаш лабораторияси томонидан навбатдаги ўқув семинар ва тренинг ташкил қилинди

Жорий йилнинг 14 сентябр санасида Давлат марказининг катта мажлислар залида Қиёслаш лабораторияси томонидан тиббиёт ташкилотида метрологик таъминотни ташкил қилиш юзасидан Тошкент шаҳрининг барча туғруқ комплекс ҳамда перинатал маркази бош ҳамширалари учун навбатдаги ўқув семинар ва тренинг ташкил қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасаруфидаги даволаш профилакториясида қўлланиладиган ўлчаш воситаларини ўз вақтида қиёслаш бўйича сертификатлаштириш ва метрологик таъминотни таминлаш мақсадида маъсул ходимларга амалий ёрдам бериш ҳамда уларнинг амалий кўникма ва билимларини янада мустаҳкамлаш учун ташкил қилинган мазкур семинар давомида Қиёслаш лабораторияси мудири Нодирбек Абдуллаев иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил маълумот ва жавоблар берди.

Эслатиб ўтамиз, тиббиётда қўлланиладиган тиббий ўлчаш воситаларини метрологик қиёслаш (текшириш) хизматларини олиб борувчи Қиёслаш лабораторияси томонидан жорий йилнинг 2 август санасида Тошкент шаҳрининг 12 туман бош ҳамширалари учун, шунингдек, 8-12 август кунлари Тошкент шаҳрининг барча оилавий поликлиникалари бош ҳамширалари учун махсус ўқув семинар ва тренинглар ташкил қилинган эди.

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech