Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар диққатига!

Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-14-сон қарорига мувофиқ

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан "Асакабанк" АЖ орқали хорижий илғор технологияларни жалб қилишга йўналтирилган, инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатгача, шундан 4 йилгача имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада кредит линияси "Асака банк" АЖ га ажратилган.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда инновацион ва илғор технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни режалаштираётган бўлсангиз ва қўшимча лойиҳангиз бор-у аммо маблағингиз йўқ. Унда кейинги лойиҳанинг молиялаштирилиши айнан Сизники бўлиши мумкин.

Маълумот учун телефон: (71) 203-81-81 (180, 181)

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech