Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Белорусиянинг “Belpharm” МЧЖ Хорижий Корхонаси раҳбари Борислав Казимирович Воронеский билан учрашди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Белорусиянинг “Belpharm” МЧЖ Хорижий Корхонаси раҳбари Борислав Казимирович Воронеский билан учрашди.
Маълумот учун: “Belpharm” МЧЖ Хорижий Корхонаси 2019 йилда қурилиш ва реконструкция ишларини якунлаб, 2022 йилнинг декабр ойида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Корхона томонидан 2 хил турдаги: флаконларда стерил антибиотик кукунлар ва қаттиқ дори воситалари, шу жумладан таблеткалар (қобиқ билан қопланган ва қопланмаган), капсулалар ва саше пакетлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхона GMP ҳамда GMP/EAEU/BY/ сертификатига эга.
Корхона фаолиятини кенгайтириш, янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқариш, қўшимча инвестиция жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш масалалари кун тартибидан жой олди. Шунингдек, корхонанинг мавжуд ҳолати ўрганилди ва муаммоларни ижобий ҳал қилиш мақсадида тегишли кўрсатмалар берилди.