Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш юзага келаётган муаммолар ўрганилди

Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан  дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими 2022–2025 йиллар давомида босқичма-босқич жорий қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, “CRPT – TURON” МЧЖ вакиллари ва интеграторлар (маркировкалаш ускуналарини ўрнатувчилар)дан иборат ишчи гуруҳ жорий йилнинг 9 – 17 июнь кунлари жойларга чиққан ҳолда дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш учун шароит яратишда келиб чиқаётган молиявий-иқтисодий муаммоларни ўрганди.

Мазкур ўрганишлар давомида юртимизда фаолият кўрсатаётган "Remedy Group" МЧЖ, "Remedy" МЧЖ, "Navbahor Sanoat" МЧЖ, "Dentafill Plyus" МЧЖ, "Merrymed Farm" МЧЖ, "Spring Pharmaceutic" МЧЖ ҚК, "RADIKS" МЧЖ, "Temur Med Farm" МЧЖ, "Samarkand England Eco-Medical" МЧЖ ҚК, "Mediofarm" МЧЖ, "Nobel Pharmsanoat" МЧЖ ҚК, "Uzgermed Pharm" МЧЖ ҚКлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибига ўтишда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишилиб, юзага келаётган молиявий-иқтисодий ва техник муаммоларни бартараф этиш шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалашга алоқадор бошқа масалалар юзасидан бир қатор учрашувлар амалга оширилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech