Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларини ноқонуний сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 8-уй, 1-хонадонда жойлашган "MIRZA PHARM" МЧЖ дорихонаси филиалида ўтказилган текширув натижасига кўра, республика сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган "Зардекс", “Регапен” ва “Тропикамид" капсулалари ноқонуний сотилаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг "MIRZA PHARM" МЧЖга 2021 йил 15 февралда берилган TN 894-рақамли лицензияни бекор қилиш ҳақида Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва MIRZA PHARM" МЧЖга дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун берилган лицензия бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 20-моддасидага мувофиқ cифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади!

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 818-сонли қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир килувчи моддалар рўйхати”га кирган дори воситаларининг чакана реализацияси (сотиш) фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган дорихоналар ва ижтимоий дорихоналар орқали амалга оширилиши белгиланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech