Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилувчи ташкилотларда Давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситасини савдосини олдини олиш мақсадида ХАБАРНОМА

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига жисмоний шахс Газиев Феруз Баходирович томонидан Самарқанд вилояти ҳудудидаги дорихоналарга “Сусеф 1.5 г” (Сефтриаксон-1000/Сулбактам 500, ишлаб чиқарувчи корхона: “Неcтар Лифесcиенcес Лимитед” (Индия), Proiz.lis.№МВ/06/456, серияси: АТИC190104, ишлаб чиқарилган санаси: 01.2021, яроқлилик муддати:12.2024) дори воситасини тарқатиб келинганлиги, мазкур дори воситаси “Дори воситаси, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУК томонидан 2023-йил 30-мартдаги 235-сонли экспертиза хулосасига кўра “мувофиқлик сертификати”га эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги ҳақидаги расмий хабар келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғисида”ги Қонунининг 18-19 ва 20 моддаларида қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини ишлаб чиқариш, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи ва чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий ва жиноий жавобгарликлар билан бир қаторда лицензия талаб ва шартларининг қўпол бузилиш холати деб бахоланиб, лицензияни бекор қилинишига асос бўлиши ҳақида Сизларни ОГОҲЛАНТИРИБ, ҳуқуқбузарлик холатига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш чораларини кўришингизни сўраймиз

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech