Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Доривор ўсимликлар хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун бир қатор имтиёзлар берилади

☑️ доривор ўсимликлар хом ашёсидан биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактлар ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, қадоқлаш материаллари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2025 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади;

☑️ доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар, кимёвий препаратлар ҳамда ҳимоя воситаларини олиб киришда қўшимча қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлаш имконияти берилади;

☑️ доривор ўсимликлар хом ашёси ҳамда ундан тайёрланган биологик фаол қўшимчалар, эссенциялар ва экстрактларни экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларининг экспорт учун сарфланган автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

Манба: ПФ-139-сон 20.05.2022

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech