Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Дубай Савдо-саноат палатаси вакиллари “Tashkent Pharma Park”да

Февраль ойи аввалида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Эшмурадов “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери биносида Дубай Савдо-саноат палатаси вакиллари билан учрашди.

Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган меҳмонларга дастлаб Ўзбекистон фармацевтика саноатининг салоҳияти ва инвестицион жозибадорлиги ҳақида тақдимот ўтказилиб, фармацевтика кластерида инвесторлар учун яратилган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Тақдимотдан сўнг Дубай Савдо-саноат палатаси вакиллари “Tashkent Pharma Park” кластерига инвестиция киритган ҳолда унинг ҳудудида ишлаб чиқариш қувватини ташкил этиш масаласига қизиқиш билдиришди. Агентлик экспертлари бу борада хориж томонини қизиқтирган барча саволларга жавоб беришди.

Маълумот учун: Дубай Савдо-саноат палатасига 1965 йилда Дубайдаги бизнес ҳамжамият манфаатларини илгари сурувчи, қўллаб-қувватловчи ва ҳимоя қилувчи хусусий нотижорат ташкилот сифатида асос солинган. Бугунги кунда мазкур палата ўзининг 150 мингдан зиёд аъзосига сертификат бериш, хорижий бизнес делегацияларни қабул қилиш, делегатларини чет элга юбориш, ярмарка ва иқтисодий форумларни ташкил этиш, тадбиркорлар учун ўқув дастурларини яратиш ва яна кўплаб бизнес ва юридик хизматларни кўрсатади.

Музокаралар якунига кўра, икки ўртада ҳамкорлик юзасидан англашув меморандуми имзолашга ҳам келишилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech