Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фаолиятни лицензиялаш масалаларидаги шикоятларни кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши таркиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сон Қарорининг 3-бандида белгиланган вазифани бажарилишини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлини директорининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Лицензияловчи органнинг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги, республика даражасидаги қарорлари юзасидан келиб тушган шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши таркиби тасдиқланди:

☑️ Кенгаш раиси - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариев;
☑️ Кенгаш раиси ўринбосари - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
☑️ Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Н.Отабеков;
☑️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ташкилий назорат ва тахлил бошқармаси бошлиғи Ш.Холматов;
☑️ Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Г.Зуфарова;
☑️ Кенгаш котибиФармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг бош юрисконсульти Ш.Ходжаев.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech