Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фарғона шаҳрининг "Само" спорт мажмуасида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” бўлиб ўтмоқда

Фарғона шаҳрининг "Само" спорт мажмуасида бугун 9 июнь куни “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз ишини бошлади.

Фармацевтика, қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника соҳаси корхоналари иштирокида ўтказилаётган мазкур ярмаркада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари ва фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи тармоқ корхоналари вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.

Йирик ва кичик бизнес корхоналари ўртасида ички ва тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Жамшид Эшмурадов “Фармацевтика тармоғини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида тақдимот қилиб ўтди.

Ярмарка давомида йирик саноат ва ҳудудий корхоналар билан янги турдаги маҳсулотларни саноат кооперацияси асосида маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришиш, шунингдек фармацевтика тармоғи корхоналари томонидан маҳсулот харид қилиш бўйича биитмлар тузилиши, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагини билдирган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари билан техник жиҳатдан ҳамкорлик қилиш меморандумларининг имзоланиши режалаштирилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech